19:25 / 04.01.2023
1 639

Қозоғистонда ноқулай об-ҳаво туфайли йўллар ёпилди

Қозоғистонда ноқулай об-ҳаво туфайли йўллар ёпилди
Ноқулай об-ҳаво шароити – қор бўрони, йўлда кўриш имкониятининг чекланиши, йўл юзасининг музлаши туфайли 72 та йўл участкаси ёпилди, улардан 40 таси республика, 32 таси вилоят аҳамиятига эга, дея хабар бермоқда Қозоғистонда ФВВ матбуот хизмати.

Йўллардаги фавқулодда вазиятларни бартараф этиш бўйича республика штаби тузилган, бундай штаблар Абай, Ақмола, Қарағанда, Жамбил ва Жетису каби вилоятларда ҳам фаолият юритмоқда.

Автомобил назорат пунктларида 1000 дан ортиқ транспорт воситалари тўпланиб қолган.

24 соат ичида қутқарув бўлинмалари 691 кишини қутқариб, эвакуация қилди. Улар орасида 137 нафар бола бор. Қутқарув хизматлари томонидан 145 та транспорт воситаси қордан олиб чиқилди.

Аҳолини эвакуация қилиш учун йўлларнинг ёпиқ участкаларида вақтинчалик иситиш пунктлари ташкил этилган, эвакуация ускуналари ҳам ишга шай.

Вақтинчалик иситиш муассасаларида 179 нафар фуқаро бор, уларнинг 16 нафари болалардир.

Йўл хизмати йўлларни қордан тозалашда давом этмоқда, дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг