22:30 / 04.01.2023
1 077

Россиянинг «Горшков» фрегати «Циркон» ракетаси билан океанлараро саёҳатга чиқди

Россиянинг «Горшков» фрегати «Циркон» ракетаси билан океанлараро саёҳатга чиқди
Фото: Кремл расмий сайти.
Россия армиясининг «Адмирал Горшков» фрагети гипертошувли «Циркон» ракеталари билан қуролланган ҳолда Атлантика ҳамда Ҳинд океанлари бўйлаб жанговар саёҳатга чиқди. Ҳарбий кеманинг расман саёҳатни бошлаш жараёнида Россия президенти Путин ҳам қатнашди.

Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгунинг айтишича, ҳарбий кема Атлантика ва Ҳинд океанларидан ташқари Ўрта Ер денгизига ҳам боради. Маросимда қатнашган Путин навбатдаги марта «Циркон» ракетасининг дунёда аналоги йўқлигини таъкидлади.

«Адмирал Горшков» охирги йилларда рус ОАВсида тез-тез тилга олинаётган фрагет бўлиб, Россия ҳарбий денгиз кучларига 2018 йилда қабул қилинган. Кема «Циркон» гипертошувли ракетаси синовида кўп марта қатнашган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг