656
Шаҳзода Гарри Афғонистонда хизмат ўташ чоғида 25 нафар «Толибон» аъзосини ўлдирганини айтди

Шаҳзода Гарри Афғонистонда, 2008 йил
Фото: Reuters
Сассекс герцоги Гарри 2012—2013 йилларда Афғонистон жанубида хизмат сафари чоғида «Толибон» ҳаракатининг 25 нафар аъзосини ўлдирган. Бу ҳақда Британия қироллик оиласи аъзоси шаҳзода Гарри ўзининг Spare («Захирадаги») мемуарларида гапириб берди.
«Мен биринчи кунданоқ ўз олдимга мақсад қўйгандим — тўғри иш қилдимми-йўқми, фақат ‘Толибон’га ўқ уздимми, тинч аҳолига тегмадими, деган гумонлар билан ухлашга ётмаслик ҳақида. Мен Буюк Британияга оёқ-қўлларим соғ ҳолатда, бундан ҳам муҳимроғи — виждоним бус-бутун аҳволда қайтишни хоҳлардим», — деб ёзди шаҳзода Гарри ўз китобида.
Елизавета II нинг набираси тан олишича, ўзи ўлдирган толиблар сонидан у уялмайди, аммо «мамнун ҳам эмас». У «Толибон» ташкилоти аъзоларига ёвуз жиноятчилар сифатида қараган ва улар «яхши йигитлар»ни ўлдиришига йўл қўймаслик учун уларни йўқ қилиш керак, деб ҳисоблаган. Сассекс герцоги фикрича, «Толибон» «инсоният душмани» бўлиб, улар тарихдаги энг даҳшатли жиноятлардан бири учун жавобгардир.
2006 йилда Гарри Сандхёрстдаги Қироллик ҳарбий академиясини тугатиб, 2008 йилда ўн ҳафта мобайнида Афғонистоннинг Ҳилманд вилоятида яширинча жанг қилган. Шунингдек, у 2012 йилнинг сентябридан 2013 йилнинг январигача ҳам Афғонистондаги жанговар операцияларда қатнашган. Ўшанда у Apache зарбдор вертолётида туриб, исёнчиларни ўлдирганини тан олганди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар