13:44 / 07.01.2023
443

АҚШ Украинага "Денгиз чумчуғи" бошқариладиган ракеталарини беради

АҚШ Украинага "Денгиз чумчуғи" бошқариладиган ракеталарини беради
Денгиз чумчуғи / Фото: USN
Америка "Денгиз чумчуқлари" мослаштирилди ва украиналиклар уларни "Бук" қурилмаларидан учиришлари мумкин. Мутахассисларнинг фикрича, бу ҳаво ҳужумидан мудофаа ракеталари товуш тезлигидан тўрт баробардан кўпроқ тезлашишга қодир.

Қўшма Штатлар Украинага навбатдаги ҳарбий ёрдам пакетининг бир қисми сифатида Киевга нафақат Bradley зирҳли машиналари ва Patriot зенит тизимлари, балки Оқ уй эълон қилган RIM-7 Sea Sparrow ("Денгиз чумчуқлари" ) бошқариладиган ракеталари билан ҳам таъминлайди. БУ ҳақда Politico нашри манбаларга таяниб хабар берди.

Sea Sparrow - бу Raytheon корпорацияси томонидан ишлаб чиқилган яримфаол радиолокацион жиҳозга эга бўлган "кема-ҳаво" синфидаги бошқариладиган ракета. У ҳаводаги нишонларни тутиб олиш учун мўлжалланган.

"Денгиз чумчуқлари" 1976 йилда Қўшма Штатлар армияси томонидан қабул қилинган, аммо деярли ярим аср ўтгач, ушбу ракеталарнинг такомиллаштирилган версиялари АҚШ денгиз флоти ва денгиз пиёдалари корпуси, шунингдек, бошқа мамлакатлар флотлари томонидан қўлланилади.

Politico нашрининг ёзишича, украиналик ҳарбийлар бундай ракеталарни кемалардан эмас, балки қуруқликдаги платформалардан учириши мумкин бўлади. Нашр манбаларига кўра, Sea Sparrow'ни ишга тушириш учун СССР даврида ишлаб чиқилган "Бук" комплексларининг учириш мосламаларини мослаштириш мумкин.

АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари "Денгиз чумчуғи"нинг парвоз масофаси ва тезлигини ошкор этмади, бироқ экспертларнинг таъкидлашича, ракетанинг янги версиялари товуш тезлигидан тўрт баравар тезлаша олади ва 50 км масофагача бўлган самолётлар ва қанотли ракеталарга зарба бера олади.

Ҳозиргача Sea Sparrow 1990-йилларнинг бошларида ушбу ракеталарнинг бир неча юзтасини қабул қилиб олган Тайван томонидан ердаги ҳаво мудофаа тизимининг элементи сифатида ишлатилган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг