
Фото: Yeni Safak
Туркиянинг шимолидаги Сарикамиш шаҳридаги меҳмонхона томи қулаши оқибатида 10 киши касалхонага ётқизилди. Бу ҳақда CNN Turk хабар берди.
Ҳодиса Сариқамиш жангининг 108 йиллигига бағишланган оммавий тадбир чоғида содир бўлган. Тадбир бошланишига оз вақт қолганда томнинг шифти қулаб тушган, одамлар унинг остида қолган.
«10 киши жароҳат олди, улар касалхонага ётқизилди. Уларнинг ҳаётига ҳеч нарса таҳдид солмайди», — деган Сариқамиш жойлашган Карс вилояти губернатори Туркер Оксюз.
Бироқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги жароҳатланганлар сони 32 кишини ташкил этиши, уларнинг 23 нафари енгил лат егани, тўққиз нафари эса касалхонадалигини маълум қилди. Бино ичидагиларнинг барчаси қутқарилган. Жароҳатланганларнинг умумий аҳволи яхши.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар