date
views 356

Туркманистонда турмушга чиқмаган аёлларга ҳайдовчилик гувоҳномаси бериш тақиқланди

Туркманистонда турмушга чиқмаган аёлларга ҳайдовчилик гувоҳномаси бериш тақиқланди
Туркманистон Давлат йўл инспекцияси аёлларга автомашина бошқариш ҳуқуқини бериш учун зарур бўлган ҳужжатлар рўйхатига никоҳ гувоҳномасини киритди. Бу ҳақда Turkmen News хабар берди.

Никоҳ тўғрисидаги гувоҳномадан ташқари, аёллар оила таркиби тўғрисидаги маълумотнома ва иш жойидан маълумотнома, шунингдек, намунавий ҳужжатлар тўплами – паспорт, тиббий маълумотнома ва бошқаларни тақдим этиши шарт.

Яна бир норасмий шарт шуки, машина ҳайдамоқчи бўлган аёл 40 ёшдан ошган ва унинг номига автомашина расмийлаштирилган бўлиши керак. Аёлларга ишончнома орқали машина ҳайдашга рухсат берилмайди.

Бир неча йил давомида туркманистонлик аёлларга ҳайдовчилик гувоҳномаси умуман берилмай келаётган эди. 2020 йил охирида 40 ёшдан ошган аёлларга машина бошқариш ҳуқуқи берилди. Шунингдек, хорижий элчихона ходимлари ҳамда оила аъзолари орасида ногирон ёки саратон касаллигига чалинганлар бор аёлларга ёш чегарасисиз автомобил бошқариш учун гувоҳнома берилиши йўлга қўйилди. Кейинчалик ёш чекловлари олиб ташлангани ҳақида хабар берилган эди, лекин ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш билан боғлиқ вазият ўзгармади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркманистонда турмушга чиқмаган аёлларга ҳайдовчилик гувоҳномаси бериш тақиқланди