23:45 / 11.01.2023
521

Украинада урушнинг 321-куни: Макийивкадаги ётоқхона харобалари ва Бахмутдаги ҳоспитал (фото)

Украинада урушнинг 321-куни: Макийивкадаги ётоқхона харобалари ва Бахмутдаги ҳоспитал (фото)
Украинада урушнинг 321-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
  • «Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси жангчилари Донецк области Соледар шаҳри маъмурияти биноси олдидан видеомурожаат қилишди ва шаҳар маркази «тозалангани»ни айтишди. «Вагнер» асосчиси Евгений Пригожин унинг бўлинмалари Соледарни тўлиқ назоратга олганини маълум қилди. Украина томони ҳозирча вазият юзасидан изоҳ бермади;
  • Генерал Александр Лапин РФ қуролли кучлари қуруқлик қўшинлари Бош штаби бошлиғи этиб тайинланди. Ўтган йил охирларида у «Марказ» қўшинлар гуруҳи қўмондони лавозимидан озод этилганди;
  • Украина хавфсизлик хизмати маълумотига кўра, уруш бошланганидан буён Россиянинг 600 нафардан ортиқ агентлари ва жосуслари фош этилган. Улар қаторида мудофаа вазири ҳамда Украина разведкаси Бош бошқармаси бошлиғи Олексей Резниковнинг ҳаётига суиқасд қилмоқчи бўлганлар ҳам бор;
  • Германия ТИВ раҳбари Анналена Бербок Харкивга ташриф буюрди ва Киевга янги қуроллар етказиб берилишини ваъда қилди.

Макийивкадаги касб-ҳунар мактаби биноси вайроналари

1 январга ўтар кечаси Украина қуролли кучлари Донецкдан 16 километр масофадаги Макийивка шаҳрида россиялик ҳарбийлар базасига айлантирилган 19-сонли касб-ҳунар мактаби биносини ўққа тутди. РФ мудофаа вазирлиги ётоқхонага ҳужум оқибатида 89 нафар ҳарбийси ҳалок бўлганини тасдиқлади, Украина қўмондонлиги эса 300 дан ортиқ киши қурбон бўлиб, 400 дан ортиғи ярадор борлигини хабар қилди. Қуйида ушбу бино ўрнидаги харобалар суратлари.

Pavel Klimov / Reuters / Scanpix / LETA

Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA

Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA

Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA

Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Бахмутдаги ҳарбий ҳоспитал

Бахмут атрофидаги жанглар ярим йилдан буён давом этмоқда. «Вагнер» ХҲК асосчиси Евгений Пригожиннинг сўзларига кўра, Россия учун муҳим стратегик аҳамиятга эга бўлган бу йўналишда РФ қўшинларининг асосий кучи ёлланма жангчилар бўлмоқда: Бахмут — уникал ландшафти ва конлар тизими (Пригожин буни «ерости шаҳри тармоғи деб атаган») туфайли муҳим логистик марказ ҳисобланади. Ҳозирда Украина қуролли кучлари россияликлар юришини тўхтатиб турибди. Бахмут мудофаасидаги жангчиларга ҳарбий шифокорлар ёрдам кўрсатмоқда.

Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA

Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA

Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA

Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA

Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA

Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Донецк ўққа тутилиши оқибатлари

10 январ куни «ДХР» расмийлари Украина қуролли кучлари Донецкни ўққа тутгани ҳақида хабар берди. Унга кўра, шаҳар ғарбидаги Кировский районига ракеталар келиб тушиши оқибатида 12 киши ҳалок бўлган, қурбонлар орасида бир бола ҳам бор.

Донецкда яшовчи 43 ёшли Олег Сидорин шаҳар ўққа тутилиши оқибатида вайрон бўлган уйида
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA


Турар жой бинолари ўққа тутилиши вақтида шикастланган квартиралардан бири
Валентин Спринчак / ТАСС


Донецкликлар Кировский районидаги шахтада ҳалок бўлган кончи жасади олдида. Ўққа тутиш чоғида шахтада тўққиз кончи яраланган, улардан бирининг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган.
Николай Тришин / ТАСС

Қримда уруш фонидаги ҳаёт

Қрим кўпригининг автойўл қисмидаги оралиқ ёпмалардан бирининг тикланиши. 2022 йил 8 октябрида кўприкда юк автомобили портлаган, бунинг натижасида Краснодардан Керчга борадиган йўлнинг автомобиллар учун мўлжалланган полотносида иккита оралиқ ёпмаси қулаб тушганди ва тўрт киши ҳалок бўлганди. Бу ҳодиса учун жавобгарликни расман ҳеч ким ўз зиммасига олмаган, аммо ОАВ портлаш Украина махсус хизматлари томонидан уюштирилгани ҳақида ёзган. Россия ҳукумати кўприкни таъмирлаш ишларини 2023 йил июлига қадар тўлиқ якунлашни режалаштирган. Фото: «Росавтодор» федерал йўл агентлиги / ТАСС

Большая Морская кўчасидаги севастополликлар
Сергей Мальгавко / ТАСС


Большая Морская кўчасидаги «Победа» кинотеатри
Сергей Мальгавко / ТАСС


Севастопол кўрфази акваториясида турган ёнғинга қарши «ПЖС-123» кемаси. Кема ортида Қора денгиз флоти базасини украинларнинг пилотсиз камикадзе катерларидан муҳофазалаш учун ўрнатилган сузиб юрувчи тўсиқлар ўрнатилган. 29 октябр куни бундай катерлар Севастопол​​​​​​ бухтасида турган Россия ҳарбий кемаларига ҳужум​ қилганди.
Сергей Мальгавко / ТАСС

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг