14:00 / 18.01.2023
1 068

Марказий Осиёдаги совуқ ҳаво ҳатто Путинни ҳам ҳайратда қолдирди (видео)

Марказий Осиёдаги совуқ ҳаво ҳатто Путинни ҳам ҳайратда қолдирди (видео)
Марказий Осиёдаги совуқ ҳаво ҳатто Россия президенти Владимир Путинни ҳам ҳайратда қолдирди. У аномал совуққа оид фикрларини ҳукумат билан иқтисодий масалалар бўйича йиғилишида маълум қилди.

Қаранг, нима бўляпти: Европада ҳаво илиқ, Туркманистонда - бугун мен президент (Сердар Бердимуҳамедов) билан гаплашдим - минус 25. Туркманистонда! Ўзбекистонда - минус 23” - деди Россия президенти.

Унинг сўзларига кўра, қишлоқ хўжалигининг 2023 йилги натижасини ҳеч ким билмайди. Шунинг учун Россия барқарор захираларни сақлаб қолиши керак.

Эслатиб ўтамиз, 9−10 январь кунлари Ўзбекистон ҳудудига Россиянинг Европа қисмининг шимолий ҳудудлари устида шаклланган жуда совуқ ҳаво массаси кириб келиши бошланди.

Энг кучли совуқ республика шимолида кечалари −20…−25 даражагача, Устюртда ва Навоий вилоятининг чўл ҳудудларида −27…−30 даражагача кузатилди. Ўзгидромет прогнозига кўра, Ўзбекистон бўйлаб энг паст ҳарорат қийматлари сўнгги марта 2008 йилнинг январь ойида кузатилган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг