16:30 / 20.01.2023
201

Трамп асоссиз даъво туфайли Ҳиллари Клинтонга қарийб 1 млн доллар жарима тўлайди

Трамп асоссиз даъво туфайли Ҳиллари Клинтонга қарийб 1 млн доллар жарима тўлайди
Фото: Getty Images
АҚШ Федерал суди Америка собиқ президент Дональд Трамп ва унинг адвокатини АҚШ собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтонга нисбатан асоссиз даъво киритгани учун қарийб 1 миллион долларга жаримага тортди. Бу ҳақда АBC News хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Трампнинг даъво аризасида Клинтон ва АҚШ Демократик партиясининг 2016 йилги Америка президенти сайловларига Россиянинг аралашувини ўрганишда қатнашган бошқа аъзолари Трампнинг обрўсига путур етказиш мақсадида тил бириктирганликда айбланади.

Аниқлик киритилишича, судья Дэвид Миддлбрукс ўз хулосасида Америка собиқ етакчисини судлардан рақибларига сиёсий босим ўтказиш мақсадида фойдаланадиган «суд жараёнининг тажрибали иштирокчиси» деб атади. «У ўз хатти-ҳаракатлари қандай оқибатларга олиб келишини жуда яхши англаган», — деб ёзди судья ўз қарорида Трамп ҳақида.

2022 йил мартида Трамп Клинтон ва Демократик партия раҳбариятини судга берганди. У уларни ўзининг Россия билан тил бириктиргани ҳақидаги ёлғон назария ёрдамида 2016 йилги сайловлар натижасини ўзгартиришга уринишда айблаганди.

2022 йил ноябрида Клинтон судга мурожаат қилиб, унга қарши асоссиз даъво киритгани учун Трамп ва унинг адвокатларидан пул компенсациясини ундириб беришни талаб қилган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг