
Уруш бошланганидан бери Санкт-Петербургдаги муниципал депутатлар Владимир Путинни лавозимидан бўшатиш ва ватанга хиёнатда айбланиб судга тортишни талаб қилмоқда. Тўғри, улар ҳозир буни Ўзбекистон, Грузия ва Сербияда туриб қилишяпти. Эмиграцияга қарамай, депутатларнинг ваколатлари ҳали тугамаган, аммо энди сиёсатчилар таҳдид остида. 24 январь куни суд муниципал кенгашни тарқатиб юборишга рухсат берди.
Бу одамлар ўзи кимлар ва улар нимага таъсир қилади?
7 сентябрь куни, ҳатто "қисман сафарбарлик" бошланишидан олдин, Смолнинское муниципал округининг “Яблоко” партиясидан депутатлари Давлат Думасидаги ҳамкасбларидан Владимир Путинни хиёнатда айблаб, уни лавозимидан четлатишни талаб қилишди.
“Бизнинг фикримизча, Россия Федерацияси президенти В.В.Путиннинг Украина ҳудудида "махсус ҳарбий операция" бошлашида Россия Федерацияси Конституциясининг 93-моддасида кўрсатилган жиноят — ватанга хиёнат аломатлари бор", дея хабар қолдирган депутат Дмитрий Палюга ўзининг Twitter саҳифасида.
Беш кундан кейин Москва ва Санкт-Петербургдан 75 нафар муниципал депутат Смолнинское депутатлари сафига қўшилди ва Путиннинг истеъфосини ҳам талаб қилди.
Натижада, туманнинг беш нафар депутатига нисбатан ҳокимиятни обрўсизлантириш моддаси бўйича баённомалар тузилди, суд ҳар бирига 44 дан 47 минг рублгача жарима қўлашга қарор қилди.
2 октябрь куни яна "қисман сафарбарлик" бошланганда, Яблоко партияси депутати Дмитрий Балтруков хонадонига "уй-жой идораси"дан келишган.
"Аслида, улар милиция ва ҳарбий хизматчилар эди. Ташрифдан мақсад эртага соат 9:00 да сафарбарлик чақируви ва сайловчиларнинг иштироки бўйича чақирув қоғозини топшириш эканлигини айтишди. Мен 43 ёшда эканлигим ва фақатгина ҳарбий кафедрада тажрибага эга эканлигимни қайд этдим", деди депутат кутилмаган ташрифни тасвирлаб.
Бу воқеалардан сўнг Балтруков Ўзбекистонга, унинг ҳамкасби Никита Юферев Сербияга, бошқа депутат Дмитрий Палюга эса Грузияга жўнаб кетди.
18 январь куни Никита Юферев ва Дмитрий Балтруков Россия президентлиги лавозими Алексей Навалнийни қўллаб-қувватлаш бўйича очиқ хатни имзоладилар. Россиянинг амалдаги ва собиқ эллик нафар депутати Навалнийни яна ШИЗОга юборишни тўхтатишни ва унга тиббий ёрдам кўрсатишни талаб қилди.
Бир ҳафта ўтгач, 24 январь куни Санкт-Петербург шаҳар суди Марказий туман прокуратурасининг даъвосини қаноатлантирди ва Смолнинское муниципал кенгашини тарқатиб юборишга рухсат берди. Прокуратура шикоятининг расмий сабаби - депутатларнинг уч ойдан ортиқ вақт давомида мажбурий йиғилишларга қатнашмагани бўлди.
Депутатлар Россияни тарк этгач, хориждан ўз депутатлик вазифаларини бажаришда давом этмоқдалар. Бу онлайн режимда йиғилишлар ўтказиш, уларда аҳолининг мурожаатларини кўриб чиқиш ва минтақа муаммолари бўйича қарорлар қабул қилишдан иборат.
Депутатлар Грузия, Ўзбекистон ва Сербияда туриб ҳам бекор ўтиришгани йўқ. Улар шаҳарлардаги янги светофор, пиёдалар ўтиш жойи, кўчалардаги хавфсизлик оролчалари яратиш каби масалаларга жамоатчилик эътиборини қаратишга уринишмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар