date

Ҳиндистондаги кимё заводида портлаш содир этилди

Ҳиндистондаги кимё заводида портлаш содир этилди

Ҳиндистоннинг Маҳараштра штатида жойлашган кимё заводида портлаш юз берди. Бунинг оқибатида камида уч нафар киши ҳалок бўлди. Ўнлаб кишилар тан жароҳатини олган, деб хабар тарқатмоқда “RIA Novosti”.

Портлаш штат пойтахти Мумбайдан 50 км нарида жойлашган Домбивали шаҳрида содир этилди. Заводда сув иситадиган қурилма портлаб кетган. Кейинчалик ёнғин чиққан.

ANI агентлиги қурбонлар сонини уч киши, жароҳатланганларни эса 20 киши деб хабар берган. NDTV телеканали берган баёнотга кўра, бир киши ҳалок бўлган ва 150 киши тан жароҳати олган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Ҳиндистондаги кимё заводида портлаш содир этилди