
Фото: Bloomberg
Bloomberg агентлиги эълон қилган миллиардерлари индексига кўра, жорий йилда россиялик миллиардерларнинг бойлиги 16,1 миллиард долларга ошди.
Ҳисоб-китоблар миллиардерларга тегишли бўлган компаниялар акцияларининг қиймати асосида амалга оширилади.
Агентлик маълумотларига кўра, йил бошидан буён энг кўп даромадни “Лукоил” компанияси раҳбари ва асосий эгаси Вагит Алекперов олди. Унинг бойлиги 2,5 млрд долларга кўпайиб 17,9 млрд долларга етди.
Северстал компаниясининг асосий эгаси Алексей Мордашов 1,54 млрд долларга бойиган бўлса, Норилск Никeл компанияси раҳбари Владимир Потанин бойлиги 1,32 млрд долларга кўпайган.
Шунингдек, январь ойида Wildberries эгаси Татьяна Бакалчук (+1,16 млрд доллар), “Новатек” ҳаммуаллифи ва бошқарув раиси Леонид Михелсон (+1,12 млрд доллар) ва USM холдинг асосчиси Алишер Усмонов (+1,06 млрд доллар) 1 млрд доллардан ортиқ даромад олди.
2022 йилнинг 24 февралида Россия ва Украина ўртасида уруш бошланган пайтда асли келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган Алишер Усмоновнинг бойлиги 20 млрд доллардан кўпроқ эди.
Уруш оқибатида миллиардер эгалик қилувчи компанияларнинг акциялари арзонлаша бошлади ва Усмоновнинг бойлиги 17,5 млрд долларгача қисқарди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар