date
views 308

АҚШда хавфли моддаларни олиб кетаётган юк поезди релсдан чиқиб кетди (видео)

АҚШда хавфли моддаларни олиб кетаётган юк поезди релсдан чиқиб кетди (видео)
Фото: AP Photo
АҚШнинг Огаё штатида хавфли моддалар олиб кетаётган юк поездининг 50 га яқин вагони релсдан чиқиб кетди, деб хабар бермоқда AP маҳаллий ҳокимият вакилларига таяниб.

Воқеа 3 январь куни кечки пайт содир бўлган, аммо ҳодиса сабаблари ҳалигача аниқланмаган. Миллий транспорт хавфсизлиги кенгаши вакили Майкл Гремнинг баёнотига кўра, поезд вагонларининг бир қисми релсдан чиқиб кетганидан сўнг улар аланга ичида қолган.

Ёнғин бошланган пайтга қараганда ҳозир аланга бироз пасайган, бироқ ёнғин ҳалигача давом этмоқда, темирйўл релслари ҳамон тўсиб қўйилган”, — деди Грем.

AP материалига кўра, 100 дан ортиқ вагондан 20 тасида заҳарли ва тез аланга олувчи винилхлорид моддаси бор — бу моддалар ёнганда атроф-муҳит учун хавф туғдиради. Ҳозирда экспертлар хавфли моддалар бўлган вагонларнинг қайси бири шикастланганини аниқлашга ҳаракат қилмоқда.

Маҳаллий ўт ўчириш раҳбари Кит Дребикнинг айтишича, винилхлорид энг катта ташвиш туғдирмоқда. Релсдан чиққан вагонларнинг камида биттасида ушбу модда борлиги аниқ, бироқ Дребик ундаги хавфли модданинг сизиб чиқишига йўл қўймайдиган механизмлар “ҳали ҳам ишламоқда” деб ишонтирди. Дребик таъкидлаганидек, фавқулодда вазиятлар экипажлари бундай вагонларга яқинлашиш ва уларни ўчириш хавфсиз эканига тўлиқ ишонч ҳосил қилмагунча масофани сақлаб туради.

Бизга бориб, ёнғинни ўчириш вақти келди, дейишса, йигитларим кириб, ёнғинни ўчиришади”, — деб тушунтирди ўт ўчириш бошлиғи. Унинг қўшимча қилишича, бошқа вагонларда бошқа кимёвий моддалар ҳам бўлган, ҳозирда ўт ўчирувчилар маҳаллий ва федерал ҳокимиятдан тўлиқ рўйхатни кутишмоқда.

Ҳозирча қурбонлар ва жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШда хавфли моддаларни олиб кетаётган юк поезди релсдан чиқиб кетди (видео)