date
views 611

Қозоғистонда 5,4 магнитудали зилзила содир бўлди

Қозоғистонда 5,4 магнитудали зилзила содир бўлди
Қозоғистоннинг бир қатор ҳудудларида ер силкиниши содир бўлди. Зилзила эпицентри Алмати шаҳридан 628 км ғарбдаги ҳудудга тўғри келган. 5,4 магнитудали зилзила 5 км чуқурликда содир бўлган.

Силкиниш Алмати вақти билан соат 19:02 да қайд этилган. Қозоқ сейсмологларининг маълумот беришича, Чимкентда ҳам 2-3 балли зилзила сезилган.

Эслатиб ўтамиз, 6 феврал тонгда Туркияда содир бўлган зилзила оқибатида мингдан ортиқ одам ҳалок бўлиб, кўплаб бинолар вайрон бўлганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистонда 5,4 магнитудали зилзила содир бўлди