11:50 / 16.02.2023
1 092

Россияликлар томонидан отилган 10 та ракетадан 8 таси муляж бўлган

Россияликлар томонидан отилган 10 та ракетадан 8 таси муляж бўлган
Фото: РИА Новости
Украинанинг бир қанча вилоятларида ҳаво ҳужуми тўғрисидаги тревога тўхтатилиши ҳақида эълон қилинди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар бермоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, россияликлар томонидан отилган 10 та ракетадан фақат иккитаси ҳақиқий бўлган.

Хабарларда айтилишича, қолган ракеталар муляж бўлиб, улар «ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини ёлғон нишонлар билан чалкаштириш ва уларни аниқлашга мажбур қилиш мақсадида отилган».

16 февралга ўтар кечаси бутун Украина бўйлаб кенг кўламли ҳаво тревогаси эълон қилинди. Баъзи ҳудудларда, хусусан, Полтава вилоятида ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ишлаб кетди.

Лвив вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари Максим Козицкий ўққа тутилиш хавфи ҳақида маълум қилди ва минтақа аҳолисини бошпаналарда қолишга чақирди. Кременчук шаҳри мэри Виталий Малецкий ҳам портлашлар ва ракета хавфи ортгани ҳақида хабар берди.

Россия оммавий ахборот воситалари фуқароларни огоҳлантириш бўйича расмий манбага таяниб ёзишича, маҳаллий вақт билан тахминан соат 02:40 да Киев шаҳри, Киев, Суми, Полтава, Харкив, Черкасск, Кировоград, Миколайив, Одесса, Днипропетровск вилоятлари, шунингдек, Украина томонидан назорат қилинадиган Херсон, Запорижжя вилоятлари, «ДХР» ва «ЛХР» ҳудудларида тревога эълон қилинган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг