
Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров Россия вилоят раҳбарларини Украинадаги махсус ҳарбий операция давомида ҳалок бўлган аскарлар сонини ошкор қилмасликка чақирди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram каналида ёзди.
Унинг фикрича, Россия ҳарбийлари бу қаҳрамонликни ўзлари танлашган ва урушга онгли равишда боришган.
«Мен вилоят раҳбари махсус операцияда қанча аскар ҳалок бўлганини сўрашаётганига тушунмаяпман. Менда савол бор: нима учун? Улар ҳамма нарсани майда деталлари билан ёзишмоқда. Мен маҳаллий ҳокимиятни ҳалок бўлганлар ва жароҳатланган аскарлар оилалари билан боғлиқ масалалар билан шуғулланишга, йўқотишлар ҳақида изоҳ бермасликка чақираман», дейди Қодиров. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар