
Ироқ Курдистони қуролли отрядлари — Пешмерга халқаро коалиция самолётлари кўмагида ИШИД томонидан мамлакат шимолида эгаллаб олинган ҳудудларда бир нечта қишлоқларни қайтариб олди.
РИА Новости агентлиги манбасига асосланиб "Кун" нашри берган хабарга кўра, курдларнинг ҳужуми оқибатида ИШИДнинг ўнлаб жангариси йўқ қилинган.
Ироқ Курдистони - Ироқ шимолидаги мухтор ҳудуд ҳисобланиб, ўтган асрнинг 90-йиллари бошида шу мақомга эга бўлган. Мухторият ўз ҳукумати, парламенти, президенти ҳамда армиясига (Пешмерга) эга. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар