09:13 / 18.02.2023
359

Покистонда қуролланган жангарилар полиция бўлимини эгаллади (видео, фото)

Покистонда қуролланган жангарилар полиция бўлимини эгаллади (видео, фото)
Фото: ONLINE
Покистоннинг Карачи шаҳрида қуролланган эркаклар полициянинг бош идорасига бостириб кирди, улардан бири ўзини портлатди. Бу ҳақда Dawn хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳужум оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди, 11 киши жароҳатланди. Полиция бинонинг тўрт қавати хавфсизлик кучлари томонидан тозалангани, яқин орада вазият назоратга олиниши билдирди. Снайперлар полиция бўлими яқинидаги позицияларни эгаллади, улар террорчиларнинг икки нафарини отиб ўлдирди.

Фото: ONLINE

Полиция расмийларига кўра, қуролланган шахслар Садар полиция бўлими яқинидаги идорага бир неча марта ўқ узган. Ҳужум қилганлар полиция кийимида бўлган, ҳудудда портлашлар қайд этилган. Ҳужум учун жавобгарликни Покистоннинг “Теҳрик-э-Толибон Покистон” гуруҳи ўз зиммасига олди.

Фото: ONLINE
Сўнгги маълумотларга кўра, полиция идораси жангарилардан тозаланган, уч нафар террорчи зарарсизлантирилган.

Мен ҳозирча Карачи полиция идораси биноси тозаланганини тасдиқлай оламан. Уч нафар террорчи зарарсизлантирилди”, — деди Синд ҳукумати матбуот котиби Муртазо Ваҳоб.

Фото: ONLINE

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг