date
views 169

Ўзбекистон ТИВ раҳбари туркиялик ҳамкасби билан учрашди

Ўзбекистон ТИВ раҳбари туркиялик ҳамкасби билан учрашди
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғлу билан Туркиянинг Газиантеп шаҳрида учрашди.

Вазир Саидов Ўзбекистон Президенти ва халқи номидан Туркияда содир бўлган даҳшатли зилзила муносабати билан ҳамкасбига самимий ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Телграм каналида ёзиб қолдирди.

«Ушбу табиий офат оқибатлари барчамизнинг қалбларимизни чуқур яралади. Бу оғир пайтларда биз Туркия билан биргамиз», – дейди Саидов.

Шунингдек, у 10 мингдан ортиқ этник ўзбеклар яшайдиган Овакент маҳалласида бўлган ва маҳаллий аҳолини қўллаб-қувватлаш учун дунёнинг турли бурчакларидан бу ерга келган барча ватандошларга миннатдорчилик билдирган.

Саидовнинг маълум қилишича, Ўзбекистон томонидан зилзила оқибатларини бартараф этишга кўмаклашиш мақсадида Туркиянинг Ҳатай вилоятида бўлиб турган Мудофаа вазирлиги кўчма госпитали 2 мингга яқин жароҳатланганларга ёрдам кўрсатмоқда. ФВВ ходимлари эса вайроналар остидан 30 дан ортиқ одамни қутқариб олган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ўзбекистон ТИВ раҳбари туркиялик ҳамкасби билан учрашди