date

Бахтиёр Саидов Туркиядаги ўзбеклар маҳалласига борди

Бахтиёр Саидов Туркиядаги ўзбеклар маҳалласига борди
Бугун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Туркиядаги 10 мингдан ортиқ этник ўзбеклар яшайдиган Овакент маҳалласига борди.

«Маҳаллий аҳолини қўллаб-қувватлаш учун дунёнинг турли бурчакларидан бу ерга келган барча ватандошларимиздан миннатдормиз. Мудофаа вазирлиги кўчма госпитали 2000га яқин жароҳатланганларга ёрдам кўрсатди, ФВВ ходимлари эса вайроналар остидан 30 дан ортиқ одамни қутқариб олди», дея ёзган Бахтиёр Саидов.

Аввалроқ, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғлу билан Туркиянинг Газиантеп шаҳрида учрашгани ҳақида хабар берган эдик.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Бахтиёр Саидов Туркиядаги ўзбеклар маҳалласига борди