06:53 / 19.02.2023
275

АҚШ вице-президенти Камала Ҳаррис Россияни инсониятга қарши жиноятларда айблади

АҚШ вице-президенти Камала Ҳаррис Россияни инсониятга қарши жиноятларда айблади
Фото: Getty Images
АҚШ ҳукумати Украинадаги Россия қўшинлари инсониятга қарши жиноят содир этганини «расмий равишда тасдиқлади», деди вице-президент Камала Харрис. Унинг Мюнхен хавфсизлик конференциясидаги сўзларини BBC келтирди.

Харрис бир неча эпизодларни санаб ўтган, жумладан, Бучадаги тинч аҳоли қирғини ва Мариуполдаги драма театрига берилган ракета зарбасини.

«Биз далилларни текшириб чиқдик. Биз ҳуқуқий меъёрларни биламиз. Ва бу инсониятга қарши жиноятлар эканлигига шубҳа йўқ. Россия Украина тинч аҳолисига кенг кўламли ва тизимли ҳужумлар уюштирмоқда», деди АҚШ вице-президенти.

Харрис сўзларига кўра, АҚШ президенти маъмурияти Киевга ваҳшийликларни тергов қилишда ёрдам беришда давом этади. «Бу жиноятларни содир этганлар ва бу жиноятларга алоқадор бўлганларнинг барчасига айтаман, сизлар жавобгарликка тортиласизлар», деб ваъда берди сиёсатчи.

Мюнхен хавфсизлик конференцияси 17 феврал куни очилди. 59-марта ўтказилаётган тадбирнинг асосий мавзуси Украинадаги уруш бўлди. Россия конференцияга 20 йилдан ортиқ вақт ичида биринчи марта таклиф қилинмади.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг