12:00 / 21.02.2023
501

Туркия ва Суриядаги янги зилзила ҳақида маълумот берилди

Туркия ва Суриядаги янги зилзила ҳақида маълумот берилди
Бир неча соат олдин юз берган зилзила оқибатида Туркиянинг Самандағ шаҳрида (Ҳатай вилояти) бошига бетон бўлаги тушиб кетган аёл киши ҳалок бўлди. Дефне шаҳрида камида 4 киши вайроналар остида қолиб кетган, деб хабар берди CNN Türk телеканали.

Вице-президент Фуат Октай ўз баёнотида Туркия жануби-шарқида камида 8 киши янги зилзила оқибатида жароҳатланганини айтди.

Суриянинг Ҳалаб шаҳрида эса ушбу зилзила оқибатида камида 6 инсон жароҳат олган, деб хабар берди SANA агентлиги.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг