19:16 / 23.02.2023
335

Эрон спорт вазири бир ўлимдан қолди

Эрон спорт вазири бир ўлимдан қолди

Фото: Fars

Эрон спорт вазири Ҳамид Сажодийни олиб учган вертолёт Бафт шаҳрида қўниш пайти аварияга учради. Бу ҳақда Fars ахборот агентлиги хабар берди.

Вазир тирик, ҳаёти учун хавф йўқ. Олган енгил жароҳатларини даволаш учун шифохонага етказилган. Унинг шериклари — жароҳат олган бошқа йўловчилар ҳам шифохонада.

Юқоридаги суратдан кўриниб турибдики, вертолёт стадионга қўнаётган бўлган, нимадир юз бериб, ёнбоши билан қулаган.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг