08:30 / 26.02.2023
716

Россия Хитойдан ҳужумчи дронлар олмоқчи

Россия Хитойдан ҳужумчи дронлар олмоқчи

Xiʼan Bingo Intelligent Aviation Technology компанияси 2023 йил апрелигача етказиб берилиши мумкин бўлган 100 дона ZТ-180 ҳужумчи дронларини ишлаб чиқариш ва синовдан ўтказишга келишиб олди. Кейинчалик Хитой корхонаси Россияга дронларни мустақил ишлаб чиқариш учун бутловчи қисмлар ва технологиялар юборишни режалаштирмоқда.

Ҳарбий экспертларнинг фикрича, ZТ-180 конструкцияси Эроннинг Shahed-136 дронига ўхшаш бўлиб, оғирлиги 35 дан 50 килограммгача бўлган жанговар каллакни кўтара олади.

Нашр манбаларига кўра, Хитой аллақачон Россияга Украинадаги урушда разведка учун фойдаланиладиган дронларини бериб келяпти. Хитой давлат корпорациялари уларни БАА орқали етказиб бермоқда.

Шу билан бирга, Хитой Ташқи ишлар вазирлиги мамлакат ҳарбий маҳсулотлар экспортига масъулият билан ёндашиб, ҳарбий можаро зоналарига қурол етказиб бермаслигини айтди.

Эроннинг Shahed-136 учувчисиз парвоз аппаратлари Россия томонидан фуқаролик ва энергетика объектларига ҳужум қилишда фойдаланилмоқда. Россия томони бу айбловларни расман рад этган. Бироқ октябрь ойида Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши вакили РБК телеканалининг жонли эфирида Эрон қуроллари қўллангани ҳақида хабар берган эди. Кейинроқ Эрон Россияга учувчисиз самолётлар етказиб берганини тан олди. АҚШ, Европа Иттифоқи ва Буюк Британия Эрон расмийлари ва компанияларига Россияга камикадзе дронларини етказиб бергани учун санкциялар киритди.

Москва ва Теҳрон, шунингдек, Россия ҳудудида Эрон томонидан лойиҳалаштирилган дрон ишлаб чиқариш заводини ишга туширишни режалаштирмоқда, деб ёзади The Wall Street Journal. Нашр маълумотларига кўра, янги корхона камида 6000 дона дрон ишлаб чиқара олади. Уларнинг айрим турлари тезкорроқ бўлиб, уларда Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимидан омон қолиш имкониятлари кўпроқ бўлади.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг