15:30 / 01.03.2023
424

Британия разведкаси: Россия Брянскдан Shahed дронларини учиришни бошлади

Фото: Picture Alliance

Россия Украина пойтахти Киевга таҳдидни кучайтириш учун Брянск вилоятидан Эроннинг Shahed камикадзе-дронларини учиришни бошлади, деб ҳисоблайди Британия ҳарбий разведкаси.

У Украина Мудофаа вазирлиги баёнотига ишора қилиб, 27 февралга ўтар кечаси мамлакат ҳаво ҳудудида учирилган 14 та Shahed дронидан 11 таси уриб туширилганини билдирди, улардан тўққизтаси Киев яқинида йўқ қилинган.

Кейинчалик, Киев билан чегарадош Черниҳов вилоятида Эроннинг яна учта учувчисиз учоқлари уриб туширилгани ҳақида хабар берилган.

«Ҳужум йўналишини ҳисобга олсак, бу Shahed учувчисиз учоқлари, эҳтимол, Брянск вилоятидан учирилган бўлиши мумкин. Аввалроқ, 2022 йил декабри ўрталаридан бошлаб дронлар фақат Краснодар ўлкаси, Азов денгиз орқали учирилаётганди», деб ёзади Британия Мудофаа вазирлиги.

«Иккинчи учириш майдончаси россияликларга Киевга яқинроқ бўлган бошқа ҳужум пунктидан фойдаланиш имконини беради. Бу, эҳтимол, учувчисиз учиш аппаратларининг Украина устида ҳавода қолиш вақтини қисқартиради ва Украина ҳаво мудофаасини янада кенгайтиришга уриниш бўлади», дейилади ҳисоботда.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг