21:12 / 01.03.2023
232

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Озайбайжонга борди

Фото: Президент матбуот хизмати


Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан 1 март куни амалий ташриф билан Боку шаҳрига келди.

Ҳайдар Алиев номидаги халқаро аэропортда давлат раҳбарини Озарбайжон бош вазирининг биринчи ўринбосари Яқуб Аюбов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Озайбайжонга борди

Бугун Ўзбекистон ва Озарбайжон президентларининг учрашуви бўлиб ўтади, унда етакчилар аввал эришилган келишувларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қиладилар.

Эртага, 2 март куни Бокуда энг йирик халқаро тузилмалардан бири — Қўшилмаслик ҳаракатининг саммити бўлиб ўтади. Тадбирнинг ялпи сессияда Ўзбекистон Республикаси Президенти нутқ сўзлайди.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг