20:09 / 02.03.2023
894

Лавров Блинкеннинг Марказий Осиёга ташрифи мақсадини айтди

Лавров Блинкеннинг Марказий Осиёга ташрифи мақсадини айтди

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкеннинг Марказий Осиё мамлакатларига ташрифидан мақсад бу давлатларнинг Россия билан яхши қўшничилик муносабатларини йўқ қилиш эканини айтди. Унинг сўзларидан ТАСС иқтибос келтирди.

«Улар (АҚШ) буни яширмайди. Улар бу давлатларнинг Россия билан яхши муносабатларни сақлаб қолишига йўл қўймаслик учун ишламоқда», деди Лавров.

Унинг сўзларига кўра, АҚШ, ЕИ ва Буюк Британия вакиллари МДҲ давлатларида фаолликни оширган.

28 феврал куни Блинкен Ўзбекистон пойтахти Тошкентга илк бор ташриф буюрди. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов учрашув «жуда самарали» бўлганини айтиб, Вашингтонга Ўзбекистон ҳукумати ташаббуси билан бошланган ислоҳотлар дастурини доимий қўллаб-қувватлаётгани учун миннатдорлик билдирган эди.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг