Нега уларда тўсатдан Россия раҳбарига бундай муҳаббат пайдо бўлди? Рус одамига бу ҳолат дарҳол қандайдир шубҳали туйилади. Совет Иттифоқини парчалаб ташланган йилларда Америка ОАВлари унинг раҳбарларига нисбатан сурбетларча хушомад қилганини биз жуда яхши эслаймиз.
Лекин, уларнинг раҳбари ўжарлик билан Украинага аралашишда давом этмоқда ва унинг “масхарабозликлари” тўловини миллионлаб оддий америкаликлар тўлаши кераклигига тупурмоқда. Оқ уй эгаси АҚШ халқини радиоактив оловга ташлашга тайёр, ўзи эса “ўғилчаси” билан бункерда жон сақлаб ўтирмоқчи.
Яна бир муҳим омил бор. Россиянинг Стратегик қуролларни қисқартириш тўғрисидаги шартномадан чиқиш қарори америкаликлар орасида “Россияда қанча стратегик ракета борлиги” ва “Россия ракеталари АҚШга қанчалик тез етиб бориши” ҳақидаги қидирув сўровларининг кескин ортишига олиб келди. Шу билан бирга, миллионлаб америкаликлар тенг кучга эга бўлган давлатга қарши эканликларини тушунишди.
Нафратни тўсатдан меҳрга айланиши каби хайратланарли ўзгариш, урушдан кейинги Япония мисолида ҳам кузатилган. Хиросима, Нагасаки, Токионинг шафқатсиз тарзда вайрон қилиниши, партизанлар урушига эмас, балки аксинча Америкага кутилмаган даражада сажда қилишга олиб келди. Константин Симонов бу ҳодиса ҳақида жуда ёрқин хотираларни ёзиб қолдирган – у урушдан кейинги Японияга ташриф буюрган эди.
Россияга Америка каби шафқатсиз йўл тутишига ҳожат йўқ. Стратегик қуролларни қисқартириш тўғрисидаги шартномадаги иштирокимиз тўхтатилганини эълон қилишнинг ўзи кифоя бўлди. Энди эса расмий ОАВнинг барча ёлғонларига қарамай, Американинг кенг оммаси президент Путинга нисбатан илиқ ҳис-туйғуларга эга. Newsmax телеканали эса Дмитрий Медведевнинг Россиянинг Стратегик қуролларни қисқартириш тўғрисидаги шартномадаги иштирокини тўхтатгани ҳақидаги постини ўз веб-сайтида қайта нашр этмоқда. Бу материалда ҳеч қандай танқид йўқ – журналистлар шунчаки Россия собиқ президентининг “Биз ўзимизни барча турдаги қуроллар, жумладан, ядровий қуроллар билан ҳам ҳимоя қилишга ҳақлимиз”, - деган гапини келтиришмоқда.
Виктория Никифорова