date
views 994

Москва метросида эркак 15 ёшли болани поезд тагига итариб юборди (видео)

Фото: Видеодан кадр


Москва метросининг “Киевская” бекатида номаълум эркак 15 ёшли ўсмирни ҳаракатланиб келаётган поезд тагига итариб юборди. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар берди.

Маълум қилинишича, жабрланувчи тирик қолган, прокуратура унинг соғлиғига ҳеч нарса таҳдид солмаслигини айтган. Бола шифокорлар томонидан қўшимча текширувдан ўтади. Воқеа видеокузатув камераларига тушиб қолган.Ўсмирни итариб юборган эркак 1961 йилда туғилган бўлиб, унинг ҳаракатлари сабаби ҳозирча номаълум.

Москва метрополитени прокуратураси ҳодисанинг барча ҳолатларини аниқлашни назорат қилади. Сўнгги маълумотларга кўра, одам ўлдиришга уриниш факти бўйича жиноий иш қўзғатилган. Гумонланувчи психоневрологик диспансерда рўйхатда туради. Ҳозирда воқеа жойида терговчилар ишламоқда.

Ўсмирни итариб юборган эркак 1961 йилда туғилган бўлиб, унинг ҳаракатлари сабаби ҳозирча номаълум. Москва метрополитени прокуратураси ҳодисанинг барча ҳолатларини аниқлашни назорат қилади. Сўнгги маълумотларга кўра, одам ўлдиришга уриниш факти бўйича жиноий иш қўзғатилган. Гумонланувчи психоневрологик диспансерда рўйхатда туради. Ҳозирда воқеа жойида терговчилар ишламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Москва метросида эркак 15 ёшли болани поезд тагига итариб юборди (видео)