
Европа Марказий банки раҳбари Марио Драги махсус ҳимоя воситалари билан таъминланган, голограммали суратга эга 20 евролик банкнотни намойиш қилди.
Бу банкнотга “Европа” номи берилган, унда қадимги мифология қаҳрамонларидан бири, финикияликларнинг афсонавий маликаси Европа тасвири туширилган.
Маълум қилинишича, бу банкнот шу йилнинг 25 ноябридан бошлаб муомалага чиқарилади. Кейинги 9 ой давомида мутахассислар етарли ҳажмдаги банкнотларни ишлаб чиқиш билан банд бўлишади.
Европа Иттифоқи ҳудуди аҳолиси бу ўзгаришдан ҳеч қандай зарар кўрмаслиги, янги банкнотларга босқичма-босқич равишда ўтилиши маълум қилинган.
Шунингдек, келажакда 50, 100, 200 ва 500 евролик банкнотлар яратилиши режалаштирилмоқда.
Манба: www.kun.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар