Фото: AP
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси 22 мингга яқин тинч аҳоли Россиянинг Украинадаги тажовузи қурбонига айланганини маълум қилди.
Эълон қилинган маълумотларга кўра, 2022 йил февраль ойи охирида Россия босқини бошланганидан буён Украинада 8 231 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган, яна 13 734 нафари яраланган. БМТ 3 664 эркак, 2 173 аёл, 260 ўғил ва 203 қиз бола ҳалок бўлганини тасдиқлади. 31 нафар боланинг ва 1 900 нафар катталарнинг жинси ҳали аниқланмаган.
Бутунжаҳон ташкилот маълумотларига кўра, Россия босқини пайтида 17 619 қурбон (6 372 ўлик ва 11 247 ярадор) Украина назорати остида бўлган ҳудудда қайд этилган. Жорий йилнинг 1 мартидан 12 мартигача БМТ Украинада тинч аҳоли орасида 293 нафар қурбонларни аниқлаган – 84 киши ҳалок бўлди ва 209 нафари яраланди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг таъкидлашича, жабрланганлар бўйича ҳақиқий рақамлари анча юқори бўлиши мумкин, чунки шиддатли жанглар бўлган баъзи жойлардан маълумотлар кечикиб келади ва кўплаб хабарлар ҳали тасдиқланмаган.
Бу Мариупол, Лисичанск, Попасна ва Северодонецкка тегишли бўлиб, у ерда, дастлабки маълумотларга кўра, тинч аҳоли орасида кўплаб қурбонлар бор.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг![arenda kvartira tashkent](/uploads/d5fb3f5cdf_bisyor_banner_1000x100.webp)