Шавкат Мирзиёев Анқарага етиб борди

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Анқара шаҳрига келди.
Эсенбоға халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Анқара музофоти раҳбарияти ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Ташриф дастурига мувофиқ, бугун давлатимиз раҳбари Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан учрашув ўтказади.
Эртага, 16 март куни президент Туркий давлатлар ташкилотининг фавқулодда саммитида иштирок этади.



Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…