date

Яманда яшаган «шохли» одам вафот этди

Яманда яшаган «шохли» одам вафот этди

Дунёдаги энг кекса одам экани айтилаётган Али Антер пешонасидаги ўсимталарни олиб ташлаш бўйича жарроҳлик амалиётидан сўнг вафот этди.

The Sun нашрининг ёзишича, Али операциядан сўнг уч кун ўтиб вафот этган. Ундаги ўсимталарни аррали ускуна билан кесиб ташламоқчи бўлишган.

Маҳаллий аҳоли ундаги бу шох  Али Антер 100 ёшдан ошганидан кейин пайдо бўлганини айтишмоқда. Уларнинг фикрича, нопрофессионал ампутация унинг ўлимини тезлаштирган бўлиши мумкин.

Расмий равишда Али Антернинг ёши тан олинмаган. Баъзи маълумотларга кўра, у 140 ёшда бўлган.

Расмий маълумотга кўра эса, ҳозир энг кекса эркак венесуэлалик Хуан Висенте Перес ҳисобланади, у 113 ёшда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Код ноаниқ бўлса, расмни янгилаш учун устига босинг
Янгиликлар » Дунё » Яманда яшаган «шохли» одам вафот этди