Россия президенти Владимир Путин ва Хитой раҳбари Си Жинпинг Москвада музокара ўтказди. «Коммерсантъ» давлат раҳбарларининг баёнотидан қисқача иқтибослар келтирди.
Россия президенти Владимир Путин:
- Музокаралар муваффақиятли ва конструктив тарзда ўтди;
- Икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар тарихдаги энг юқори даражада;
- Хитой тинчлик режасининг кўплаб қоидалари Украинадаги келишув учун асос сифатида олиниши мумкин. Аммо олдин Ғарб ва Киев бунга тайёр бўлиши керак;
- Киевга бойитилмаган уранли қуролларни етказиб бериш режалари Ғарб Россияга қарши сўнгги украиналик қолгунга қадар «сўзда эмас, амалда» курашмоқчи эканини англатади;
- Кўпгина халқаро масалаларда Россия ва Хитойнинг позициялари яқин ёки мос келади;
- Мўғулистон билан «Сила Сибири 2» газ қувури бўйича барча келишувларга эришилди;
- Россия Осиё, Африка ва Лотин Америкаси мамлакатлари билан ҳисоб-китобларда Хитой юанидан фойдаланиш тарафдори;
- Россиядан Хитойга суюлтирилган табиий газ етказиб бериш кўпайтирилади, Москва нефт етказиб беришни узлуксиз оширишга тайёр;
- Россия бизнеси Хитойнинг энергияга бўлган ўсиб бораётган талабини қондиришга қодир;
- Россия ва Хитой ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда тарихий рекорд — 185 миллиард долларга етди;
- Россиядан Хитойга гўшт ва дон экспортини сезиларли даражада ошириш имкониятлари мавжуд;
- Россия ва Хитой ўртасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдоси жадал суръатлар билан ўсиб бормоқда;
- Хитой Узоқ Шарқнинг иқтисодий ривожланишида Россиянинг етакчи ҳамкорига айланди;
- Россия ва Хитой Шимолий денгиз йўлини ривожлантириш бўйича қўшма ишчи орган яратишга тайёр;
- Россия ШҲТ доирасида спорт уюшмаси ташкил этилишини қўллаб-қувватлайди;
- Москва ва Пекин ахборот технологиялари, тармоқ хавфсизлиги ва сунъий интеллект соҳасида жаҳон етакчиларига айланиши мумкин;
- Россия ўз ҳудудидан чиқиб кетган корхоналарни алмаштиришда Хитой бизнесини қўллаб-қувватлашга тайёр;
- Россия анти-ковид чекловларини бекор қилиниши контекстида Хитой билан талабалар алмашинувини бир неча марта оширишга умид қилмоқда;
Хитой раҳбари Си Жинпинг:
- Путин билан музокаралар самимий ва дўстона ўтди;
- Хитой-Россия алоқалари ҳозирги дунё тизими учун жуда муҳимдир;
- Савдо ҳажмининг ўсиши Россия ва Хитойга ижтимоий-иқтисодий ривожланишга туртки берди;
- Хитой БМТ Низоми тамойилларига амал қилган ҳолда Украина инқирози бўйича холис позицияга эга;
- Хитой Украинадаги можарони ҳал қилиш масаласида тинчлик ва мулоқот тарафдори;
- Хитой ва Россия БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзоси сифатида халқаро муносабатларнинг асосий меъёрларига амал қилишда давом этади;
- Хитой ва Россия кўп қутбли дунёни шакллантириш учун конструктив куч яратади;
- Савдода, жумладан, IT-соҳасида, ресурслар савдосида комплекс режалаштириш йўлга қўйилади.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг![arenda kvartira tashkent](/uploads/d5fb3f5cdf_bisyor_banner_1000x100.webp)