19:41 / 24.03.2023
173

Сеулда дунёдаги энг баланд кегайсиз томоша чамбараги қурилади

Сеулда дунёдаги энг баланд кегайсиз томоша чамбараги қурилади

Фото: AP

Жанубий Корея дунёдаги энг катта кегайсиз томоша чамбараги – баландлиги 180 метр бўлган «Сеул ҳалқаси»ни қуришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Сеул маъмурияти хабар берди.

Ҳалқа 250 метрли «Дубай кўзи»дан кейин дунёда иккинчи, аммо кегайсиз энг катта чамбарак бўлади. Ҳозирги вақтда рекорд Хитойнинг Шандун провинциясидаги 145 метрлик ҳалқага тегишли.

Корея чамбараги ҳалқали трубка шаклида қурилади, унинг ичидаги панорама деразали кабиналар магнитлар туфайли юмалоқ рельслар бўйлаб ҳаракатланади. Унинг ичида 25 кишига мўлжалланган 36 та кабина жойлашади. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, аттракционнинг сиғими кунига 12 минг кишигача етади.

Қурилишга қарийб 411 миллион доллар ажратилган бўлиб, уни 2025 йилда бошлаш ва 2027 йилда якунлаш режалаштирилган.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг