00:14 / 28.03.2023
510

Туркманистонда зилзилага тайёргарлик кўриш бошланмоқда

Туркманистонда зилзилага тайёргарлик кўриш бошланмоқда

Туркманистон ҳукумати зилзила ва бошқа офатлар юз берганда маҳаллий аҳолини эвакуация қилиш учун лагерлар ташкил этиш ниятида. Бу ҳақда 22 март куни Лебап вилоятида бўлиб ўтган йиғилишда маълум қилинди, деб хабар бермоқда «Хроника Туркменистана» мухбирлари.

Таъкидлаш жоизки, 21 март куни кечқурун Aфғонистоннинг шимоли-шарқида Тожикистон ва Покистон билан чегаралар яқинида 6,5 ​​магнитудали зилзила содир бўлди, уни Туркманистоннинг Лебап вилояти аҳолиси ҳам ҳис қилди.

Туркман сейсмологларнинг маълумотларига кўра, 21 март куни ер силкинишлари кучи 4,8 баллга етган. Қурбонлар ва вайронагарчиликлар бўлмаганига қарамай, кейинги уч кун давомида Туркманистоннинг барча ҳуқуқ-тартибот идоралари кучайтирилган режимда ишлади.

Йиғилишда маъмурий марказдан 8-10 километр узоқликдаги ҳар бир вилоятда 20 гектар майдонда одамларнинг вақтинча яшаши учун ҳудудлар ташкил этиш тўғрисидаги ҳукумат қарори ҳақида маълумот берилди. У ерда чодирлар ва сув идишлари ўрнатилади.

Омборларга озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш учун жойлар ажратилади, захира 15 кун давомида етарли бўлиши керак. Шунингдек, дори-дармон, бинт, гигиена воситалари ва зарур товарлар захираси яратилади.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг