20:45 / 29.03.2023
241

Песков россиялик мулозимларга Украинадаги уруш узоқ давом этишини айтган

Песков россиялик мулозимларга Украинадаги уруш узоқ давом этишини айтган

Фото: Sergei Karpukhin/Reuters

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Россия маданий ва сиёсий элитасини Россия Украинада бошлаган уруш ҳали узоқ чўзилиши ҳақида огоҳлантирган.

Бу ҳақда The Guardian газетаси Владимир Путин Россияни Украинага босқин давом этиши фонида Ғарб билан «адоқсиз уруш»га қандай тайёрлаётгани мавзусига бағишланган мақоласида ёзади.

Нашр манбаларининг сўзларига кўра, Кремл вакили 2022 йил декабр ойи охирида россиялик юқори мартабали амалдорлардан бирининг квартирасида бўлиб ўтган кечки овқат маҳалида шундай огоҳлантириш билан чиққан.

«Тахминимча, сиз мен нимадир дейишимни кутяпсиз. Барчаси анча қийинлашади. Бу жуда, жуда узоқ вақтга», — деган Песков йиғилганлар қаршисида қадаҳ сўзи ўрнида. The Guardian суҳбатдошининг сўзларига кўра, бу тинчлик ва нормал ҳаёт тарзига қайтишга умид билдириб қадаҳ сўзи айтган бошқа меҳмонларнинг сўзлари контекстида айтилган.

Газетанинг ёзишича, Песковнинг қадаҳ сўзлари ўзаро суҳбатларда урушга қарши чиқувчи меҳмонларнинг кайфиятини бузган. «Унинг нутқини эшитиш ёқимсиз эди. У уруш узоқ вақтгача биз билан қолиши ва биз бунга тайёр бўлишимиз кераклигидан огоҳлантираётгани аниқ эди», — дея фикрларини The Guardian билан бўлишган ўша кечада ҳозир бўлганлардан бири.

Песков Британия газетаси мақоласига ҳозирча муносабат билдирмади.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг