18:30 / 31.03.2023
95

БМТ Украинадаги уруш пайтида 8400 дан ортиқ тинч аҳоли вакили ҳалок бўлганини тасдиқлади

БМТ Украинадаги уруш пайтида 8400 дан ортиқ тинч аҳоли вакили ҳалок бўлганини тасдиқлади

Фото: AP

Россиянинг Украинадаги уруши инсон ҳуқуқларининг жиддий бузилишини «даҳшатга солувчи тартиб»га айлантирди ва инсониятни унинг омон қолиши учун экзистенциал таҳдидларга қарши курашдан чалғитмоқда, дея огоҳлантирди БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Волкер Турк.

У Россиянинг Украинага кенг кўламли бостириб киришида содир этилган ва этилаётган «даҳшатли зўравонлик»ни қоралади.

«Бу урушни ҳеч қандай сабаб ёки изоҳ билан тушунтириб бўлмайди. Бу ўйламасдан қилинган иш тугаши ва тинчлик ўрнатилиши керак», деди Турк.

Унинг сўзларига кўра, ўтган 13 ой ичида 8400 дан ортиқ тинч аҳоли ҳалок бўлгани ва 14 000 дан ортиқ тинч аҳоли жароҳатлангани тасдиқланган ҳамда бу «айсбергнинг фақат бир учи».

Волкер Турк, қурбонларнинг катта қисми рус аскарларининг турар жой ҳудудларида кенг спектрли портловчи қурилмаларни қўллагани сабаб бўлганини қайд этди.

У, шунингдек, БМТ тергов гуруҳининг Россия кучлари ва «Вагнер» каби унга алоқадор қуролли гуруҳлар томонидан «кўп сонли қатл ва тинч аҳолига қаратилган ҳужумлар», шунингдек, «одамлар йўқолиши ва ўзбошимчалик билан ҳибсга олишларнинг 621 та ҳолати» ҳақидаги хулосаларига ишора қилди.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг