12:38 / 02.04.2023
333

Трамп бир кунда тўрт миллион доллардан кўпроқ пул йиғди

Трамп бир кунда тўрт миллион доллардан кўпроқ пул йиғди

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп унга нисбатан айблов эълон қилинганидан кейин бир кун ичида тўрт миллион доллардан кўпроқ пул йиғди. Бу ҳақда РИА Новости USA Today газетасига таяниб хабар берди.
Тампнинг сайловолди ташвиқоти ташкилотчиларига кўра, собиқ президент Дональд Трамп айблов хулосалари маълум бўлганидан кейин 24 соат ичида 4 миллион доллардан кўпроқ пул йиғди.
"Трампга қарши айбловлар маълум бўлганидан бир неча соат ўтгач, унинг президентлик кампанияси ташкилотчилари унинг тарафдорларига электрон хатлар жўнатиб, Трампнинг ўзи “жодугар ови” деб атаган воқеани тўхтатиш учун хайрия сўрашди", дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг