Шимолий Атлантика альянси Украинага ёрдамни оширади, деди унинг бош котиби Йенс Столтенберг 4 апрел, сешанба куни Брюсселда Украина-НАТО комиссияси йиғилишидан сўнг. Унда альянс аъзолари ва ҳамкорлари Украинага нафақат ҳарбий, балки иқтисодий ва молиявий ёрдамни қандай кучайтиришни муҳокама қилди. Умуман олганда, улар аллақачон Киевга 150 миллиард евро миқдорида ёрдам кўрсатишган, шундан 65 миллиарди ҳарбий ёрдамдир, дея эслатди Столтенберг.
Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба Украина-НАТО комиссияси форматидаги учрашув деярли 6 йил ичида биринчи марта ўтказилганидан мамнуният билдирди. «Кўряпманки, биз нафақат уни блокдан чиқаришга муваффақ бўлдик, балки Вилнюсдаги саммит чоғида Украина президенти иштирокида бундай учрашувни ўтказиш истаги ҳам катта», — деди у учрашувдан кейинги брифингда. Украина ТИВ раҳбарининг сўзларига кўра, бу нафақат муҳокама, балки иттифоқчилар ва Киев учун муҳим қарорлар қабул қилиш механизмидир.
Кўп йиллик ёрдам пакетини ишлаб чиқиш НАТОнинг «мамлакат Евроатлантика оиласига, иттифоқимизга яқинлашишини кафолатлаш» учун Украинага узоқ муддатли садоқатини кўрсатиб бериши керак, деди унинг бош котиби. Ушбу дастур ташқи тажовуз олдини олиш ва Украина мудофаасини таъминлаши, шунингдек, Украина Қуролли кучлари ва НАТО мамлакатлари армиялари ўзаро таъсирини таъминлаши ва Украинанинг альянс доктринасига, жиҳозлари ва стандартларига ўтишига ёрдам бериши керак.
Кулеба тушунтиришича, дастур НАТОнинг Украинага кенг қамровли ёрдам пакетини қўшимча мустаҳкамлашдир. «Бу НАТО имкон қадар кучли ва қудратли қилмоқчи бўлган амалий ёрдам механизми. Шу билан бирга, Украинанинг НАТОга аъзо бўлиши бўйича сиёсий қарорлар қабул қилиш жараёни давом этмоқда», - деди у ва бу ёрдам аъзолик ўрнини босувчи ёки мамлакатнинг иттифоққа кириши шарти бўла олмаслигини қўшимча қилиб ўтди.
ТИВ раҳбари 11-12 июл кунлари Вилнюсда бўлиб ўтадиган саммитда Киевнинг НАТОга аъзолиги бўйича аниқ қарорлар қабул қилинишини кутмоқда. «Бу саммитнинг вазифаси - қоғозда ниманидир тузатиш, аммо бу Украинани НАТОга аъзоликка яқинлаштирадиган қарорлар бўлиши керак, - деди у. «Биз Украина-НАТО муносабатлари ҳолатини тўғрилайдиган ечимларни қидирмаяпмиз. Вазият олдинга силжиши керак».
«Биз Путиннинг босқинчилик уруши давом этаётганини кўряпмиз, лекин Украина Қуролли кучлари, халқи ва раҳбарияти жасоратини ҳам кўриб турибмиз, - деди НАТО бош котиби. - Россия тажовузкорлиги ва иттифоқчилар ўз ёрдамларини қандай кучайтираётганига гувоҳмиз». Столтенберг Шимолий Атлантика альянсидаги иттифоқчилар ва ҳамкорлар Киевга оғир зирҳли техникалар, замонавий жанговар танклар етказиб бераётганини маъқуллади ва бундан буён ҳам ёрдам тақдим этишга ваъда берди.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг![arenda kvartira tashkent](/uploads/d5fb3f5cdf_bisyor_banner_1000x100.webp)