22:15 / 07.04.2023
304

Лавров: Украина музокаралари фақат Россия манфаатларини ҳисобга олган ҳолда бўлиши мумкин

Лавров: Украина музокаралари фақат Россия манфаатларини ҳисобга олган ҳолда бўлиши мумкин

Украинадаги вазиятни тартибга солиш бўйича музокаралар фақат Россия Федерациясининг қонуний манфаатлари ва хавотирларини ҳисобга олган ҳолда амалга ошиши мумкин, деди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Анқарада.

Россия президенти ҳам, Россия Федерациясининг бошқа вакиллари ҳам буни бир неча бор такрорлашди — биз музокараларни рад этмаймиз, аммо бу музокаралар Россия қонуний манфаатлари ва хавфсизлик борасидаги хавотирларини ҳисобга олган ҳолдагина ўтиши мумкин", - деди Лавров.

Лавров, шунингдек, можаро бошланмасдан олдин Ғарб давлатлари Россия хавотирларини такаббурлик ва менсимаслик билан муносабатда бўлганини эслатди.

"Шунинг учун, баъзи халқаро экспертлар, маълум мамлакатлар вакиллари "энди Россияни, тўғри, музокаралар столига ўтқазайлик" деган ташаббусларни илгари сурганда бир нарсани унутманг: бугунги вазият АҚШнинг халқаро муносабатларда тўлиқ гегемонликни ўрнатишга уринишлари оқибатида келиб чиққан. Музокарларда янги кўп қутбли дунё тартиби ҳақида бориши керак, бир гегемонли дунё ҳақида ҳақида эмас", - деди Лавров.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг