date
views 279

Ўзбекистонликлар Германияга қарияларни парваришлаш ва ҳамшираликка ишга олинади

Фото: Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати 

Ўзбекистон фуқаролари Германияга ҳамширалик ва қарияларни парваришлаш соҳасида ишга олинади. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигида Германия иш берувчи вакиллари билан учрашув ташкил этилди. Учрашувда меҳнат миграцияси соҳасида икки томонлама ҳамкорлик ва  юртдошларни Ўзбекистонда немис тилига ўқитиб, ишга жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон фуқароларини Германияга ҳамширалик ва қарияларни парваришлаш соҳасида ишга жалб қилиш юзасидан шартнома имзолашга келишиб олинди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ўзбекистонликлар Германияга қарияларни парваришлаш ва ҳамшираликка ишга олинади