13:41 / 15.04.2023
286

АҚШ мактабидаги отишмадан кейин Трамп ўқитувчиларни қуроллантиришни таклиф қилди

АҚШ мактабидаги отишмадан кейин Трамп ўқитувчиларни қуроллантиришни таклиф қилди

АҚШ собиқ президенти Дональд Трамп Теннесси штатининг Нешвилл шаҳридаги мактабда юз берган отишмадан кейин ўқитувчиларни қуроллантиришни таклиф қилди. Бу ҳақда у Индианадаги форумда айтди.

Агар ўқитувчиларнинг камида 5 фоизи ўз ихтиёри билан қуролланса ва жиноятчиларга қаршилик кўрсатиш учун қурол ишлатишни ўрганса, (мактабдаги отишмалар) муаммоси барҳам топади”, — деди Трамп.

Модомики Украинага 120 миллиард доллар юборган эканмиз, демак бунча маблағнинг ўндан бир қисмини америкалик болалар ва мактабларни ҳимоя қилишга сарфлай оламиз”, — дея қўшимча қилди Трамп.

27 март куни Нешвиллдаги хусусий христиан мактабида отишма содир бўлган эди, оқибатда олти киши — уч бола ва уч нафар катталар, жумладан, таълим муассасаси маъмури, ўқитувчи ва васий ҳалок бўлди. Отишмани мактабнинг собиқ ўқувчиси содир этган. Яна етти киши оғир, 17 киши енгил тан жароҳати олди.

2018 йилда ҳам Трамп мактаблардаги ҳужумларнинг олдини олиш учун ўқитувчиларни қуроллантиришни таклиф қилганди. Ўша пайтда мамлакат президенти бўлган Трамп Флоридадаги отишма қурбонлари билан учрашувда АҚШда қурол-яроғ муомаласини тартибга солиш ва текшириш билан боғлиқ муаммоларни имкон қадар тезроқ ҳал қилишга ваъда берганди.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг