Қирғизистонда Рамазон ҳайити (Ийд ал-Адҳа) 21 апрель куни нишонланади. Бу ҳақда республика мусулмонлари диний бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Мазкур қарор Қирғизистон мусулмонлари уламолари кенгаши томонидан қабул қилинган. Ҳайит намозининг дастури кейинроқ эълон қилинади.
Туркманистонда эса Рўза ҳайити муносабати билан 21 апрель дам олиш куни деб эълон қилинди. Тегишли қарор президент Сердар Бердимуҳамедов томонидан имзоланган. Туркманистонда ҳайит байрами 1998 йилдан бери нишонланиб келинади.
Аввалроқ Туркманистон раҳбари Қадр кечаси шарафига қамоқ жазосини ўтаётган 463 нафар маҳкумни афв этганди. Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликлари раҳбарларига афв этилган шахсларни ишга жойлаштириш чораларини кўриш топширилган.
Тожикистон Дин ишлари бўйича қўмитаси мамлакатда Ийд ал-Адҳа 21 апрель куни нишонланишини маълум қилган. Рамазон ойи тугаши муносабати билан байрам намози 21 апрель куни республикадаги барча масжидларда маҳаллий вақт билан соат 06:30 да ўқилади. Диндорлар байрамда муҳтожларга ёрдам беришга, исрофгарчилик қилмасликка чақирилмоқда.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг![arenda kvartira tashkent](/uploads/d5fb3f5cdf_bisyor_banner_1000x100.webp)