10:40 / 19.04.2023
233

Украина ғалласи Полша орқали конвой билан ташилади

Фото: Shutterstock

Полша тараққиёт ва технологиялар вазири Валдемар Буда Украина ғалласининг ўз мамлакати орқали транзити 21 апрель куни ярим тунда қайта тикланишини айтди.

Киев ва Варшава Украина ғалласини Полша бозорида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларникидан кўра арзонроқ нархларда сотиш бўйича можарода муросага келишди. Бу ҳақда Украина қишлоқ хўжалиги вазири Микола Солски ва ҳукумат бошқа вакиллари билан учрашувидан сўнг, сешанба, 18 апрель куни эълон қилинган Полша қишлоқ хўжалиги вазири Роберт Телус баёнотида айтилади.

«Биз Украина томони билан маҳсулотларни Украинадан Полша орқали транзит қилиш бўйича музокараларни муваффақиятли якунладик», — дея унинг сўзларидан иқтибос келтиради dpa агентлиги. Телус тушунтиришича, Украина ғалласининг Полша орқали ҳар қандай ташилиши энди конвой билан амалга оширилади. Бундан ташқари, ҳозирда фойдаланилаётган кузатув тизими, хусусан, чиқинди ва ёқилғининг транзит ҳаракатини назорат қилиш, Украинадан ғалла ҳаракатини кузатиш учун ҳам қўлланилади, дея қўшимча қилди Телус.

Шунингдек, Полша орқали транзит ўтаётган Украина ғалласи юклари GPS билан таъминланади.

Ўз навбатида, Полша тараққиёт ва технологиялар вазири Валдемар Буда Украина ғалласининг ўз мамлакати орқали транзити 21 апрель куни ярим тунда қайта тикланишини айтди.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг