Россия ҳисоб-китобларда миллий валюталардан фойдаланишга ўтди, чунки доллар энди захира валютаси эмас ва бу мақсадлар учун хавфли бўлди. Бу ҳақда Россия молия вазири Антон Силуанов маълум қилди.
“Ҳисоб-китобларда миллий валютадан фойдаланиш – бизнинг устувор вазифамиз. Зеро, президент тўғри айтганидек, биз доллардан эмас, балки доллар биздан кетди, чунки доллардаги ҳисоб-китоблар хавфли бўлиб қолди. Музлатиб қўйишлари мумкин, тўлов ўтмаслиги мумкин. Шу боис рублдан фойдаланишга, дўст мамлакатлар валютасидан фойдаланишга, рақамли валюталардан фойдаланишга ўтиш – бу бизнинг молиявий ҳисоб-китобларни ўтказиш учун бугунимиз ва келажагимиз”, - деди Силуанов “Знание” (“Билим”) марафонида нутқ сўзлаётиб.
Унинг қўшимча қилишича, бошқа мамлакатларнинг Россиянинг бу тажрибасидан фойдаланиш ҳолатлари кўпаймоқда.
![arenda kvartira tashkent](/uploads/d5fb3f5cdf_bisyor_banner_1000x100.webp)
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар