18:05 / 27.04.2023
404

Кремль Зеленский ва Си Цзиньпин ўртасидаги суҳбатга муносабат билдирди

Фото: “РИА Новости”

Хитой раҳбари Си Цзиньпин ва Украина президенти Владимир Зеленский ўртасидаги телефон суҳбати бу давлатларнинг суверен иши, бироқ Москва Украинадаги урушга барҳам бериши мумкин бўлган барча ташаббусларни олқишлайди. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларга маълум қилди, деб хабар бермоқда “РБК”.

Биз Украинадаги можарога барҳам бериши мумкин бўлган ва Россияни унинг барча мақсадларига эришишга яқинлаштирадиган ҳамма нарсани олқишлашга тайёрмиз”, — деди Песков журналистларга.

Хитой раҳбари Москвага ташрифи чоғида Владимир Путин билан Украинанинг 1991 йилги чегараларига қайтишини муҳокама қилганмиди, деган саволга Песков: “Бу ҳақда гап бўлмаган”, деб жавоб берди.

Зеленский Си Цзиньпин билан суҳбатдан сўнг “ҳудудий муросага эришилмаса, тинчлик бўлмаслигини”, Украина 1991 йилги чегаралари доирасида бутун ҳудуди устидан назоратни қайтариши кераклигини айтган.

Си Цзиньпин ва Владимир Зеленский уруш бошидан буён илк бор суҳбатлашди

Украина ва Хитой раҳбарлари 26 апрель куни телефон орқали суҳбатлашди, бу икки етакчи ўртасида Россиянинг Украинага бостириб киришидан кейин биринчи мулоқот бўлди.

Зеленский Хитой етакчиси билан суҳбат “узоқ ва мазмунли бўлганини” айтди. Украина президенти мазкур мулоқот икки томонлама муносабатлар ривожига кучли туртки беришини қайд этди.

Хитой давлат ахборот воситаларининг хабар беришича, икки етакчи “Украина инқирози” ва халқларининг икки томонлама муносабатларини муҳокама қилган. Хитой Россия билан зиддиятни ҳал қилиш учун Украинага махсус вакилини юборади.
 
Россия Ташқи ишлар вазирлиги ушбу суҳбатга муносабат билдирар экан, Пекиннинг музокараларга кўмаклашиш истагини қайд этди, аммо Украина ҳар доим тинчлик режаларини барбод қилиб келаётганини таъкидлади.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг