00:50 / 04.05.2023
1 043

Медведев Зеленскийни ўлдиришдан бошқа вариант йўқлигини айтди

Фото: “ТАСС”

Россия собиқ президенти ва амалдаги Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Украина раҳбарини ўлдиришга чақирди.

Медведевнинг чақириғи Кремлга номаълум дронларнинг ҳужуми фонида янгради. Тегишли баёнот унинг Telegram каналида пайдо бўлди. Сиёсатчига кўра, “бугунги теракт”дан сўнг Россияда “Зеленский ва унинг кабинасини жисмонан йўқ қилиш”дан бошқа иложи йўқ.

У ҳатто сўзсиз таслим бўлиш тўғрисидаги актни имзолашда ҳам керак эмас. Гитлер ҳам уни имзоламаган. Ҳар доим ўринбосар топилади”, — деган Медведев.

Путин қароргоҳига ҳужум

Украина 3 майга ўтар кечаси Россия президентининг қароргоҳига дронлар билан зарба беришга урингани ҳақида хабар берилди. Иккита дрон Кремлни нишонга олишга қаратилгани, ҳарбийлар ва махсус хизматларнинг ўз вақтида кўрган ҳаракатлари натижасида қурилмалар ишдан чиқарилгани таъкидланди.

Ҳужум оқибатида Путин жабрланмаганини маълум қилинди, Россия президенти ҳодиса пайтида Кремлда бўлмаган. Бироқ ҳодиса президентга суиқасд қилишга уриниш ва режалаштирилган террорчилик ҳаракати деб аталган.

Украина президенти матбуот котиби муносабати

Зеленскийнинг матбуот котиби Украинанинг Кремлдаги ҳужумга алоқадорлиги ҳақидаги айбловларни рад этди.

Бизда Кремлга тунги ҳужумлар ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Аммо президент Зеленский бир неча бор таъкидлаганидек, Украина барча мавжуд куч ва воситаларни ўз ҳудудларини озод қилишга, бошқаларга ҳужум қилмасликка йўналтиради.

Теракт бу Днепр ва Умандаги кириш йўллари ёки Краматорскдаги темирйўл вокзалидаги ракета отишмаси ва бошқа кўплаб фожиалар оқибатида вайрон бўлган уйлардир”, — дейди Украина президенти матбуот котиби.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Медведев Зеленскийни ўлдиришдан бошқа вариант йўқлигини айтди