«Вагнер гуруҳи» асосчиси Евгений Пригожин 10 май куни ушбу хусусий ҳарбий компания ёлланма аскарлари Бахмутдаги ўз позицияларини чеченларнинг «Ахмат» махсус топшириқли кучларига топширишларини тасдиқлади.
Унинг сўзларига кўра, у 10 май куни соат 00:00 да позицияларни топшириш учун «Ахмат» вакиллари билан боғланади. «Айнан ўша пайтда, бизнинг ҳисоб-китобларимизга кўра, жанговар салоҳиятимизни тўлиқ тугатамиз», деди у.
Бир кун аввал Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров «Ахмат» Бахмутдаги «вагнерчилар» ўрнини босиши мумкинлигини айтганди.
Аввалроқ Америка урушни ўрганиш институти (ISW) Россия Мудофаа вазирлиги Украина Қуролли кучларининг кутилаётган қарши ҳужумига тайёргарлик кўриш учун Бахмутга ҳужумдан воз кечган бўлиши мумкинлиги тўғрисида ёзганди.
Навбатдаги таҳлилий шарҳда айтилишича, шу тарзда «Вагнер» ХҲК ва унинг асосчиси Евгений Пригожин потенциал қийин вазиятга тушиб қолган.
Пригожин бир қатор видеоларни эълон қилди, унда у ҳиссиётли тарзда Мудофаа вазирлигидан ХҲКни снарядлар билан таъминлашни талаб қилиб, акс ҳолда 10 майдан бошлаб гуруҳ жангчиларини Бахмутдан олиб чиқиб кетиш билан таҳдид қилган.
ISW таҳлилчиларига кўра, Пригожиннинг ғазаби Мудофаа вазирлиги ўз эътиборини Бахмутдан бошқа жанговар ҳудудларга кўчирганини кўрсатади, бу эса «вагнерчиларнинг» самарали фаолият юритиш қобилиятига жиддий путур етказиши мумкин.
Бироқ, таъкидланганидек, ХҲК ўқ-дорилар йўқлигига қарамай, Бахмутни тўлиқ қўлга олишга ҳаракат қилишни тўхтатмаяпти.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг![arenda kvartira tashkent](/uploads/d5fb3f5cdf_bisyor_banner_1000x100.webp)