Россия пойтахти Москва шаҳрида 9 май «Ғалаба куни»га бағишланган ҳарбий парад ўтказилади. Ўзбекистонда бу «Хотира ва қадрлаш куни» сифатида нишонланади.
Парадда Арманистон бош вазири Никол Пашинян, Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этади.
Эътиборлиси, дастлаб Раҳмон Душанбедаги байрам тадбирида иштирок этишни режалаштиргани ҳақида хабар берилган эди. Бироқ орадан бир соат ўтиб Тожикистон президенти матбуот хизмати унинг Москвага учаётганини маълум қилди.
Шу тариқа, бу йил 5 та давлат раҳбари Москвага боради. Уларнинг барчаси Россия президенти Владимир Путиндан таклифнома олган. Шу билан бирга, унинг матбуот котиби Дмитрий Песков аввалроқ Кремль ҳеч қандай махсус таклифнома юбормаслигини, чунки Иккинчи жаҳон уруши тугаганининг 78 йиллиги юбилей сана эмаслигини айтган эди.
Қайд қилиш жоиз, 2022 йили бирорта давлат етакчиси парадга таклиф қилинмади. «Ҳеч ким таклиф қилинмади», деган эди Песков журналистларнинг саволига жавоб берар экан. Худди ҳозир бўлгани каби, бу юбилей сана эмаслигини таъкидлаб.
«9 май бизнинг байрамимиз, барча россияликлар учун муқаддас байрам», деган эди у.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг![arenda kvartira tashkent](/uploads/d5fb3f5cdf_bisyor_banner_1000x100.webp)